Қайднома

Қидирув

Иньеста Японияда ўйнаши мумкин

Иньеста Японияда ўйнаши мумкин

  09.05.2018 11:08
  0
  439
Иньеста Японияда ўйнаши мумкин

«Барселона»ни мавсум сўнгида тарк этадиган ярим ҳимоячи Андрес Иньеста катта эҳтимол билан фаолиятини Осиёда давом эттиради. Олдинроқ футболчининг Хитой чемпионати иштирокчиси «Чунцин Лифань» клубига ўтиши тахмин қилинганди. Чин юрти вакиллари Иньестага 3 мавсум учун 81 миллион евро маош ва мукофот тариқасида 36 миллион евро беришмоқчи эди. Бироқ клуб расмий баёнот билан чиқди: «Биз Иньеста билан ҳамкорликни йўлга қўямиз, аммо у сафимизга футболчи сифатида кела олмайди», - дейилган унда. 33 ёшли футболчига Хитойнинг бошқа клублари ва Япониянинг «Виссел Кобе»си харидор бўлиб турибди. Маълумот учун, Кобе жамоаси хўжайини Хироши Микитани «Барселона»нинг титул ҳомийси - Rakuten фирмаси директори ҳисобланади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz