Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Металлург» – АГМК. Превью

Pepsi Суперлига: «Металлург» – АГМК. Превью

  09.05.2018 12:14
  0
  511
Pepsi Суперлига: «Металлург»  – АГМК. Превью

Тошкент вилояти жамоалари 2008 йилдан узлуксиз куч синашиб келишади ва у мамлакатимиздаги энг муросасиз дербилардан ҳисобланади.

Буни қайд этилган натижалардан ҳам билиб олиш мумкин. Ўтган давр мобайнида пойтахт вилояти вакиллари бир бирларига қарши 20 та марта тўқнаш келишган. Кичик устунлик “Олмалиқ” жамоаси томонида. Кончилар ўтказилган ўйинларнинг 10 тасида зафар қучишган бўлишса, металлурглар 9 та учрашувда муваффақият қозонишган. Фақат 1 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 41:39, “Олмалиқ” жамоаси фойдасига.

Мазкур жамоаларнинг тўқнашувида олмалиқлардан энг кўп гол киритган ўйинчи Мўйдин Мамазулимов. Унинг ҳисобида 6 та гол бор. Бекободликлар ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев эса рақиблари дарвозасини 5 марта ишғол этган.

Ўтган йилги мавсумнинг иккинчи даврасида Бекободда кечган учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мезбонлардан Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Исломбек Исоқжонов ҳамда Сирожиддин Аллаевлар гол киритишган бўлишса, олмалиқликлардан Ғуломҳайдар Ғуломов ва Владислав Космининлар муваффақият қозонишганди.

Бекободдаги биринчи баҳсда кучлар тенг келган, қолган тўққизта учрашувда мезбонлар зафар қучишган.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда кечган ўйинлари билан танишинг:

13.11.2008 Металлург – Олмалиқ – 1:1
05.11.2009 Металлург – Олмалиқ – 3:2
24.04.2010 Металлург – Олмалиқ – 1:0
09.09.2011 Металлург – Олмалиқ – 4:3
04.09.2012 Металлург – Олмалиқ – 4:3
31.05.2013 Металлург – Олмалиқ – 2:1
03.08.2014 Металлург – Олмалиқ – 3:2
21.10.2015 Металлург – Олмалиқ – 4:2
18.08.2016 Металлург – Олмалиқ – 4:2
26.10.2017 Металлург – Олмалиқ – 3:2


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz