Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912 » – «Нефтчи» : 25-учрашув арафасида

«Қўқон-1912 » – «Нефтчи» : 25-учрашув арафасида

  09.05.2018 13:23
  0
  420
«Қўқон-1912 » – «Нефтчи» : 25-учрашув арафасида

Эртага Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда катта футбол байрами бўлиб ўтади. 10 май куни вилоятимизнинг икки жамоаси – “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” майдонга тушади.

Қуйида ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 24 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 67:31. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 14 очкони қўлга киритган.
Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

26.08.2017 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 3:1

22.10.2016 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:1

19.06.2015 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:2

20.05.2003 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:4

03.08.2002 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 0:4

Факт: ушбу жамоаларнинг сўнгги учта учрашувида "Қўқон-1912"нинг қўли баланд келган.

 

Ҳакамлар

Қўқондаги бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам 3-тур доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувида ҳам ишлаган.

 

Pepsi Суперлига

11-тур.

“Қўқон” – 1912 (Қўқон) – “Нефтчи” (Фарғона)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон),

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент)

 

Учрашувнинг бошланиш вақти

“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 10 май куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:30да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:30да Учкўприкдаги “Марказий” ўйингоҳда старт олади.

Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз!


Манба: kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz