Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор": Фахрийларимиз доимо эъзозда!

"Навбаҳор": Фахрийларимиз доимо эъзозда!

  09.05.2018 22:45
  0
  426

Бугун 9 май - Хотира ва қадрлаш куни.  Ушбу кун муносабати билан “Навбаҳор” ПФК директор биринчи ўринбосари Илҳомжон Мирзабоев, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, клуб маркетинг бўлими бошлиғи Соҳибжон Набиев, маркетинг бўлими ходими Расулжон Акрамов, “Навбаҳор” ПФК матбуот ва медиа хизмати ходимлари, шунингдек, бир гуруҳ жамоа мухлислари фахрийларни зиёрат қилишди.

Клуб ходимлари жумладан, Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда 1983-2012 йиллар давомида турли лавозимларда, шу жумладан, бош муҳандис, директор бўлиб фаолият юритган Рустам Ҳамидович Бурнашев, ”Навбаҳор” жамоасида 1974-1979 йилларда футболчи, 1980 – 2008 йилларда мураббий сифатида фаолият юритган Павел Константинович Ким, шунингдек, 1941-1945 йилларда 2-жаҳон урушида иштирок этиб, Ленинград қамали азобини бошидан кечирган Любовь Михайловна Капитонованинг хонадонларига ташриф буюриб, бу фахрийларни Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан табриклаб, уларга “Навбаҳор” ПФКнинг махсус совғаларини топширишди.

Фахрийлар уларга кўрсатилган иззат – икром учун “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдириб, уларнинг ҳақларига дуо қилишди ҳамда жамоага доимо омад ёр бўлишини тилашди.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz