Қайднома

Қидирув

Ла лига: «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни тор-мор этди

Ла лига: «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни тор-мор этди

  10.05.2018 01:08
  0
  606
Ла лига: «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни тор-мор этди

Испания чемпионати 34-тури доирасида «Барселона» ҳамда «Вильярреал» ўртасидаги қолдирилган учрашув ўз поёнига етди.

Мезбонлар устози Эрнесто Вальверде мазкур баҳсда аралаш таркибни туширган бўлсада ўйин уларнинг назорати остида ўтди дейиш мумкин ва ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди – 5:1.

Дастлаб учрашувнинг 10-дақиқасида Усмон Дембеле бирин кетин рақибларини алдаб ўтиб чап оёқда дарвозага зарба йўллади. Дарвозабондан қайтган тўпни эса Коутиньо дарвозага жойлаб қўйиб, ҳисобни очди.

Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Паулиньо Люка Диньнинг ажойиб узатмасидан сўнг бўш қолган дарвозани ишғол қилишда қийналмади.

Тайм охирида эса Андрес Иньеста жамоадоши Лионель Мессига суперузатмани амалга оширди ва аргентиналик футболчи ҳисобни йириклаштирди.

Иккинчи бўлимда ўйин темпи анча сустлашгандек бўлди. Асосан «Вильярреал» ҳужумларга зўр берди ва бунинг натижасида 54-дақиқага келиб Никола Сансоне ҳисобни қисқартирди.

Бу голдан «Барселона» ўйин назоратини яна ўз қўлига олишга интилди, таркибда бир-қатор ўзгаришлар амалга ошди.

87-дақиқада Иван Ракитич икки-уч рақиб футболчисини алдаб жарима майдонига ёриб кирди ва ажойиб тарзда Дембелени тўп билан таъминлади. Усмон эса осонгина дарвозани ишғол қилиб қўйди.

Ҳакам томонидан қўйиш берилган сўнгги дақиқаларда «Барса» яна бир қарши ҳужумга ўтиб кетди ва яна Дембеле тезкорлиги эвазига қочиб кетиб, тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйиб якуний ҳисобни таъминлади.

ИСПАНИЯ ПРИМЕРОСИ. 34-ТУР

БАРСЕЛОНА – ВИЛЬЯРРЕАЛ – 5:1 (3:0)

9 май, «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 11 Коутиньо, 2:0 – 16 Паулиньо, 3:0 – 45 Месси, 3:1 – 54 Сансоне, 4:1 – 87 Дембеле, 5:1 – 90 Дембеле.

Барселона: Силлессен, Пике (Мина, 80), Динь, Нелсон Семеду, Вермален, Иньеста (Суарес, 61), Бускетс (Ракитич, 65), Коутиньо, Паулиньо, Дембеле, Месси.

Вильярреал: Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Марио Гаспар, Руис, Родри Эрнандес, Тригерос (Хави Фуэго, 57), Форнальс, Кастильехо, Черышев (Сансоне, 46), Бакка (Унал, 70).

Огоҳлантиришлар: Руис (44), Хави Фуэго (72), Марио Гаспар (82).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz