Қайднома

Қидирув

Ла лига: «Севилья» ўз майдонида «Реал»ни таслим этди

Ла лига: «Севилья» ўз майдонида «Реал»ни таслим этди

  10.05.2018 02:39
  0
  448
Ла лига: «Севилья» ўз майдонида «Реал»ни таслим этди

Испания чемпионати 34-тури доирасида «Севилья» ҳамда «Реал» ўртасидаги қолдирилган учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли тарзда ўтган ўйин 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, учрашувнинг 26-дақиқасида Бен-Йеддер ҳисобни очди. Тайм якунланиши арафасида мезбонлар яна бир ажойиб қарши ҳужум ташкил этишди ва Мигель Лайюн вазиятни гол билан якунлади.

Иккинчи бўлим ўрталарига келиб, «Реал» футболчилари пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди, аммо Серхио Рамоснинг зарбаси тўсинга тегиб дарвоза чизиғидан қайтди.

84-дақиқада «Севилья»нинг яна бир ҳужуми гол билан якунланди. Габриель Меркадонинг зарбасидан сўнг тўп Рамоснинг оёғидан дарвоза тўрига бориб тушди, 3:0.

87-дақиқада Асенсионинг узатмасидан сўнг Майораль боши билан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса мадридликлар яна бир пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди ва бу сафар жамоа сардори зарбада адашмади, 3:2.

Меҳмонлар ўйин якунида кичик ирода намойиш қилишди. Аммо мағлубиятдан қутилиб қолиш «Реал»га насиб этмади.

ИСПАНИЯ ПРИМЕРОСИ. 34-ТУР

СЕВИЛЬЯ – РЕАЛ МАДРИД – 3:2 (2:0)

9 май, «Рамон Санчес Писхуан»

Голлар: 1:0 – 26 Бен-Йеддер, 2:0 – 45 Лайюн, 3:0 – 84, автогол Рамос, 3:1 – 87 Майораль, 3:2 – 90, пенальти Рамос.

Севилья: Сория, Лангле, Пареха, Эскудеро, Меркадо, Нзонзи, Писарро, Васкес (Меса, 79), Лайюн, Муриэль (Сандро Рамирес, 62), Бен-Йеддер (Каррису, 81).

Реал Мадрид: Касилья, Вальехо, Тео, Начо, Рамос, Себальос (Майораль, 70), Каземиро (Льоренте, 87), Васкес, Ковачич, Асенсио, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Меркадо (42), Писарро (69), Рамос (83), Эскудеро (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz