Қайднома

Қидирув

Сэр Фергюссон соғлиғи барқарорлашмоқда

Сэр Фергюссон соғлиғи барқарорлашмоқда

  10.05.2018 06:11
  0
  456
Сэр Фергюссон соғлиғи барқарорлашмоқда

«МЮ»нинг афсонавий рекордчи собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон интенсив терапия бўлимидан стационарга ўтказилди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати. «Фергюсонлар оиласи қўллаб-қувватлашлардан ва кўплаб яхши тилаклардан хурсанд, аммо яна бир бор маълумотларни сир сақлашни сўрайди, чунки бу даволанишнинг кейинги босқичларида жуда муҳим ўрин тутади», – дейилади «Манчестер Юнайтед» баёнотида.

"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий мураббийи Сер Алекс Фергюсон Киевда бўладиган финални стадиондан кузатмоқчи. "TuttoMercatoWeb" хабарига кўра, у кома ҳолатидан чиққанидан кейин шифокорларга 25 май кунигача тузалишини ва финални кўргани боришни истаётганини тушунтирган. "Реал" - "Ливерпуль" жамоалари иштирокидаги финал 26 май куни Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Маълумот учун 5 май куни шотландиялик мутахассис мияга қон қуйилиши сабаб операция қилинган ва шундан бери интенсив терапия бўлимида қолаётганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz