Қайднома

Қидирув

«Барселона» Гризманнинг товон пулини тўлашга рози бўлди

«Барселона» Гризманнинг товон пулини тўлашга рози бўлди

  10.05.2018 16:54
  0
  552
«Барселона» Гризманнинг товон пулини тўлашга рози бўлди

Каталониянинг «Барселона» клуби мавсум оралиғида таркибини «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Кўк-анор ранглилар президенти Жозеп Бартомеу ўзининг мадрид клубидаги ҳамкасби Энрике Сересони Гризманн учун ёзда шартномада кўзда тутилган 100 миллион евро товон пули тўлашини маълум қилган.

Сересо бунга жавобан 27 ёшли футболчисини сотиш борасида музокара олиб бориш нияти йўқлигини айтган ва у билан янги шартнома тузиш истагида.

Бундан аввал Бартомеу ҳақиқатдан ҳам Гризманн билан алоқада бўлганини тан олган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz