Қайднома

Қидирув

PEPSI СУПЕРЛИГА: «Қўқон-1912» ўз майдонида «Нефтчи»ни енга олмади

PEPSI СУПЕРЛИГА: «Қўқон-1912» ўз майдонида «Нефтчи»ни енга олмади

  10.05.2018 20:28
  0
  440
PEPSI СУПЕРЛИГА: «Қўқон-1912» ўз майдонида «Нефтчи»ни енга олмади

Вилоят дербиси мақомидаги учрашувлар ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Бу галги баҳс ҳам олдингиларидан қолишгани йўқ.

Илқ дақиқадан жамоалар ҳужумкор руҳда ўйнашга ҳаракат қилишди.

7-дақиқада меҳмонлар дарвозаси олдида биринчи хавфли вазият вужудга келди. Носир Отақўзиевнинг қанотдан ошириб берган тўпига жамоадошларидан ҳеч ким етиб кела олмади.

9-дақиқа бурчак зарбасидан сўнг Ғиёс Комиловнинг боши билан зарбасини дарвозабон маҳорат кўрсатиб ушлаб олди.

14-дақиқада жарима майдончамиз яқинида Мурод Холмуҳаммедов рақиб футболчиси қўполлик билан тўхтатиб қолганди. Жарима тўпидан эса меҳмонлар самарали фойдалана олишмади. 

16-дақиқада Сидиқов-Бердиев-Отақўзиев комбинацияси чиройли чиққан эди. Сўнгги зарбани беришга ҳимоячилар ҳалақит қилишди.

18-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Носир Отақўзиев боши билан рақиб дарвозасига тўғирлаб қўймоқчи бўлди. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

35-дақиқада Милан Спремо ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият юзага келди. Бироқ ундан фойдалана олмадик. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 49-дақиқада Жавоҳир Сидиқов бир неча рақиб футболчисини алдаб ўтган пайтда уни чалиб йиқитишди.

53-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Жаримадан оширилган тўпни Ғиёс Комилов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Орадан икки дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Достон Турсунов. Бу жамоамизнинг ушбу мавсумдаги ўз майдонида ўтказиб юборилган биринчи голидир.

60-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.

62-дақиқада меҳмонлар бир киши бўлиб қолишди. Бош ҳакам Аброр Исмоиловга қўполиги учун иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Бу эса қизил карточкага айланди ва Исмоилов майдондан четлатилди.

Бир киши кам бўлиб қолгач, “Нефтчи” футболчилари бор эътиборларини қарши ҳужумга қаратишди. Вакилларимиз эса кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Кўп вазиятларда меҳмонлар посбони ўзини кўрсатди.

80-дақиқа “Нефтчи” ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари жамоамизнинг шиддатли ҳужумлари остида ўтди. Вакилларимиз ғалабани ўзлари томонга ағдариш учун катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Бироқ барча ўринишлар бесамар кетди. Натижада вилоят дербисида дуранг қайд этилди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 11-ТУР

“ҚЎҚОН-1912” – “НЕФТЧИ”  - 1:1 (0:0)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон), А. Раҳимов (Тошкент)

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент)

Комиссар: Б. Арипов.

Голлар: Ғиёс Комилов 53. -  Достон Турсунов 55.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов (15. Ойбек Рустамов-74), 9. Носирбек Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев (18. Баҳодир Пардаев-46), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-60).

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 29. Игорь Таран, 41. Савелий Абрамов.

“Нефтчи”: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Искандар Шойқулов, 3. Шукур Пўлатов, 14. Аброр Исмоилов, 19. Аваз Ўлмасалиев, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 22. Абдужамол Исроилов (27. Даврон Маматов-94), 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (8. Аббос Махсталиев-66), 25. Алишер Саматов, 71. Хуршид Асқаралиев (9. Абдул Азиз Юсупов-85), 95. Достон Турсунов.

Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 6. Отабек Аҳмаджонов, 10. Анвар Бердиев, 13. Жамшид Қобулов, 55. Аваз Агалиев, 90. Ислом Каримов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz