Қайднома

Қидирув

PEPSI СУПЕРЛИГА: АГМК сафарда «Металлург»ни мағлуб этди

PEPSI СУПЕРЛИГА: АГМК сафарда «Металлург»ни мағлуб этди

  10.05.2018 22:40
  0
  431
PEPSI СУПЕРЛИГА: АГМК сафарда «Металлург»ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига 11-тури доирасидаги бугунги бағслар ўз поёнига етди. Хабар бериб ўтганимиздек, куннинг илк баҳсида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Нефтчи» билан дуранг (1:1) ўйнаганди. Бекободда бўлиб ўтган иккинчи учрашув тақдирини эса битта гол ҳал қилди ва АГМК шу гол эвазига сафарда ғалабага эришди.

Ўйин жуда ҳужумкор тарзда кечган бўлсада дастлабки бўлимда гол киритиш ҳар икки жамоага насиб этмади.

Иккинчи бўлимнинг ҳам катта қисми худди шундай руҳда кечди. Ниҳоят, 85-дақиқага келиб, меҳмонлар бурчак зарбасидан фойдаланиб ҳисобни очишди. Бу вазиятга улкан гавда соҳиби бўлган Владимир Бубанья рақибларига имкон қолдирмай ҳаводаги тўпни оёғи билан дарвозага жойлаб қўйди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 11-ТУР

«МЕТАЛЛУРГ» – АГМК – 0:1 (0:0)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Улфатов (Тошкент вил), Р. Каримов (Тошкент)

Гол: Владимир Бубанья (85).

Металлург: Жавоҳир Илёсов, Аббосжон Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Забихилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Сухроб Нуруллоев, 70), Аброр Хусинов (Дилёрбек Ирматов, 36), Павел Смоляченко.

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршидбек Мухторов (Қаҳрамон Баҳодиров, 50) (Санжар Рихсибоев, 75), Дилшод Жўраев, Шоҳназар Норбеков (Зафар Полвонов, 87), Лутфилло Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Косминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Шайманов (23), Акбар Исматуллаев (54), Суҳроб Нуруллоев (72), Аббос Отахонов (76), Павел Смоляченко (90+3) - Хуршидбек Мухторов (6), Йован Жокич (54).

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар: Р.Черников.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz