Қайднома

Қидирув

Жалолиддин Машарипов: «Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз»

Жалолиддин Машарипов: «Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз»

  11.05.2018 09:33
  0
  448
Жалолиддин Машарипов: «Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз»

«Пахтакор» ярим ҳимоячиси «Насаф» билан учрашув арафасида ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Беллашувга тайёргарликни яхши олиб бордик. Иккала жамоа охирги икки турда ғалаба қозонмади, ютуқни соғинган жамоалар ўйнайди. «Насаф» билан тўқнашувларимиз ҳамиша зўр кечади. Уларни ҳозирги пайтда аҳволи яхши эмас дейишмоқда, лекин «Пахтакор»га қарши жамоалар муаммони эсдан чиқариб ўйнашади. Мухлислари олдида ўзларини кўрсатишга уринишади.

Эҳтимол, «Насаф» жорий мавсум аввалги йилдагидек кучли кўринмаётгандир, аммо бу жамоа сафида иқтидорли ёшлар етарли. Улар яхши савияда футбол ўйнай олишади.

Биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Ютуқ бизга жудаям керак. Мазкур учрашувда жамоамизни дуранг ҳам қониқтирмайди.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz