Қайднома

Қидирув

“Бунёдкор” стадионига экскурсиялар давом этмоқда

“Бунёдкор” стадионига экскурсиялар давом этмоқда

  11.05.2018 17:40
  0
  558
“Бунёдкор” стадионига экскурсиялар давом этмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширишда давом этмоқда. Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра “Бунёдкор” стадионида “Очиқ эшиклар” тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шу тадбирлар доирасида Уруш ва меҳнат фахрийлари, мактаб ўқувчилари, боғча тарбияланувчилари учун стадионга экскурсиялар ташкил қилиняпти.

Шунингдек, куни кеча Андижон вилояти футбол интернатининг 2004 йилда таваллуд топган футболчиларидан иборат жамоаси Тошкент шаҳрида ташкил этилган мусобақа доирасида "Бунёдкор" стадионига ташриф буюришди.

Стадионга ташриф буюрувчилар матбуот анжуманлари зали, футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари, клуб музейи ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишишди.

Бу каби тадбирлар юртимизда спортнинг футбол турини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш билан биргаликда, Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожига ҳам катта ҳисса қўшиши аниқ.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz