Қайднома

Қидирув

ЎФАда 14-16 май кунлари футбол академиялари директорлигига номзодлар билан суҳбатлар уюштирилади

ЎФАда 14-16 май кунлари футбол академиялари директорлигига номзодлар билан суҳбатлар уюштирилади

  11.05.2018 18:35
  0
  381
ЎФАда 14-16 май кунлари футбол академиялари директорлигига номзодлар билан суҳбатлар уюштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бандларига асосан, республикамизда болалар ва ўсмирлар футбол академияларини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Янги ташкил этилаётган болалар ва ўсмирлар футбол академияларига ёш авлод ўртасида футболга бўлган иштиёқни ошириш, профессионал футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига ҳамда профессионал футбол клубларига номзодларни етказиб бериш, ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш вазифалари юклатилган. 

 

14-16 май кунлари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида ҳудудий футбол академияларининг директорлик лавозимларига номзодлар билан суҳбатлар ташкил қилинади. Суҳбат давомида академияларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бўйича режалар, профессионал футболчиларни етиштириш борасидаги амалга оширилиши кутилаётган янги чора-тадбирлар, футбол академияларида татбиқ қилинадиган янги ўқитиш тизимлари муҳокама қилинади.


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz