Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига. «Пахтакор» сафарда «Насаф» ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига. «Пахтакор» сафарда «Насаф» ни мағлуб этди

  11.05.2018 20:55
  0
  400
Pepsi Суперлига. «Пахтакор»  сафарда «Насаф» ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига 11-тури доирасидаги марказий учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Қаршида “Насаф” меҳмони бўлиб 2-3 ҳисобида зафар қучди.

Ўйинниг дастлабки дақиқаларида “шералр” тезкор гол билан ҳисобни очишган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, аниқроғи, 5-дақиқада Ғайбуллаев ҳисобни тенглаштирди.

38-дақиқада Бобир Абдухолиқов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ орадан яна уч дақиқа ўтгач Гонсалвеш ҳисобни тенглаштирди.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганида хакам мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик зарба белгилади. Нуқтага яқинлашган Исмоил Гонсалвеш пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни таъминлади.

Pepsi Суперлига, 11-тур

"Насаф" - "Пахтакор" 2:3 - (2:2)

Голлар: Жалолиддин Машарипов (2, Абдурахимов), Ғолиб Ғайбуллаев (4), Бобир Абдихолиқов (38, Черан), Гонсалвеш (41, Безерра, 84-пенальти).

"Насаф" (5-3-2): 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 5.Ғолиб Ғайбуллаев - 17.Дониёр Нарзуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (27.Ислом Рашидхонов, 77), 14.Шароф Муҳитдинов (77.Жасур Ҳасанов, 63), 31.Сайдулло Раҳматов -  10.Бобир Абдихолиқов (20.Ислом Кенжабоев, 51), 69.Драган Черан (с).

"Пахтакор" (4-4-2) : 25.Элдор Суюнов - 2.Акмал Шораҳмедов, 55.Марко Симич, 4.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак - 7.Азим Аҳмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев (10.Жамшид Искандеров, 80) - 9.Жалолиддин Машарипов, 18.Баҳром Абдураҳимов (22.Жасур Яхшибоев, 90) - 77.Тиаго Безерра, 11.Исмоил Гонсалвеш (80.Ростин Гриффитс, 89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz