Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Молиявий аҳволимиз ижобий томонга ўзгармаяпти»

Рўзиқул Бердиев: «Молиявий аҳволимиз ижобий томонга ўзгармаяпти»

  11.05.2018 23:59
  0
  537
Рўзиқул Бердиев: «Молиявий аҳволимиз ижобий томонга ўзгармаяпти»

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

Рўзиқул Беридиев: - Бугунги учрашувда 70 дақиқа “Пахтакор”га қаршилик кўрсата олдик. Охирги 20 дақиқада ўйинни кўнгилдагидек олиб боришга жамоамизда куч қолмади. Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз, “Пахтакор” жамоаси бугун бизга нисбатан кўпроқ вазиятлар ярата олди.

Бугунги учрашувдаги мақсадимиз, “Пахтакор” жамоаси жарима майдончаси олдида кўпроқ босим ўтказишимиз керак эди. Афсуски, ҳимоядаги қўпол хатоларимиз, рақибимизга қўл келди. Мана шулар бугунги мағлубиятимизга асосий сабаб бўлди. 

Молиявий ҳолатимиз? Афсуски, молиявий ҳолатимизда ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлгани йўқ. Биз бу вазиятни яхшиланишини кутаяпмиз. Аммо бу ҳал бўлмаяпти. Бу албатта футболчиларимизга руҳий томондан салбий таъсир қилиши аниқ. Лекин футболчиларимиз билан биргаликда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳозир жамоамизнинг умумий жисмоний ҳолати ҳам яхши эмас. Футболчиларимиздан кимнидир танқид қилишдан йироқман. Уларнинг кучи бугун 70 дақиқага етди. Балки, биз қайсидир ўйинчилар билан хайралишишимизга тўғри келар.

Кўриниб турибдики, бу кетишда аҳволни яхшилаб бўлмайди. Қийин вазият. Биз бу вазиятдан чиқиб кетиш йўлини ахтаришимиз керак. Бу йилги чемпионатда ҳамма ўйинлар биз учун қийин ўтаяпти. Ғалаба қозонган учрашувларимиз ҳам биз учун осон бўлаётгани йўқ.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz