Қайднома

Қидирув

Андрей Фёдоров: "Локо" 2-даврада янада кучаяди...

Андрей Фёдоров: "Локо" 2-даврада янада кучаяди...

  12.05.2018 08:19
  0
  449
Андрей Фёдоров:

PEPSI Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг қизиқарли кечган ўйинларидан бирида “Локомотив” жамоаси ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди. Голларга бой тарзда ўтган учрашувда “темирйўлчилар” 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локомотив” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев иштирок этишди.

– Учрашув биз учун осон ўтмади. Ўйинга киришиб кетишимиз қийин кечди. Кейин эса секин-аста ўз ўйинимизни топиб олдик ва кетма-кет 2та гол уришнинг уддасидан чиқдик. Иккинчи бўлимни ҳам ёмон ўтказмадик. Фақатгина гол ўтказиб юборган вазиятда бироз бўш ўйнадик, холос. Умуман олганда, турдан-турга ўйинимиз очилиб бораётганини айта оламан. Йигитлар майдонда имкон қадар яхши ўйин намойиш этишга уринишяпти. Ҳали олдинда бутун бошли 2-давра турибди. Биз 2-даврани аъло даражда ўтказишни истаймиз. Ҳали ёзги танаффусда жамоаларда ўзгаришлар бўлади. Умид қиламанки, жамоамиз танаффусда ўз таркибини ва ўйинини кучайтиради, – деди тажрибали мутахассис. 

– Учрашувнинг илк дақиқаларида негадир ўйинимиз ўзимиз истагандек чиқмади. Лекин 15-дақиқалардан кейин ўйинга тўлиқ киришиб кета олдик ва яхши ўйнай бошладик. Биз бугун чиройли ғалабага эришдик. Умид қиламанки, мухлисларимиз намойиш этган ўйинимиздан мамнун бўлишди, – деди Алибоев. 

zoxirjon akramxonov zohirbek 2017


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz