Қайднома

Қидирув

«Бавария» «Барселона» дарвозабонига «оғиз солмоқчи»

«Бавария» «Барселона» дарвозабонига «оғиз солмоқчи»

  12.05.2018 11:16
  0
  653
«Бавария» «Барселона» дарвозабонига «оғиз солмоқчи»

«Барселона»да етарлича ўйин амалиётага эга бўла олмаётган дарвозабон – Яспер Силессен «Бавария» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. 29 ёшли голландиялик посбонга Англиянинг бир-неча клуби даъвогарлик қилаётган эди. Энди уларнинг орасига мюхенликлар ҳам қўшилди.

«Бавария» раҳбарияти уни Мануэль Нойернинг ўринбосари сифатида кўришмоқда. Шунингдек, бир-неча Ла лига клублари ҳам Ясперни ижара асосида ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Дарвозабоннинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Унинг товон пули эса 60 миллион еврони ташкил қилади. «Барселона»нинг ўзи эса Силессен билан янги шартнома имзоламоқчи эмас ва бу трансферга туртки бўлиши мумкин.

Олдинроқ Яспер билан «Ливерпуль», «Атлетико» ва «Наполи» жамоалари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz