Қайднома

Қидирув

Черчесов: «Аршавиннинг термага қайтиши? Келинг, ҳиссиётларни четга суриб турайлик»

Черчесов: «Аршавиннинг термага қайтиши? Келинг, ҳиссиётларни четга суриб турайлик»

  12.05.2018 12:48
  0
  557
Черчесов: «Аршавиннинг термага қайтиши? Келинг, ҳиссиётларни четга суриб турайлик»

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов ҳозирда Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасида ўйнаётган Андрей Аршавиннинг терма жамоага қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

«Қишки йиғинлар чоғида уни кўрдик. Бундай ҳурматга эга шахслар ҳақида сўз топиб гапириш ҳам қийин.

Андрей – буюк футболчи, аммо ҳозир бизда юқорига шиддат билан интилаётган ўйинчилар бор. Улар уйимизда ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоа шарафини ҳимоя қилишлари керак.

Аршавин футболимиз ривожига катта ҳисса қўшган бўлсада, келинг, ҳиссиётларни четга суриб турайлик. Агар Андрей ўн йил олдинги ҳолатида бўлганида мамнуният билан уни терма жамоага жалб этардим» – дейди Черчесов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz