Қайднома

Қидирув

Роналдунинг онаси: «Криштиану яна 3 ёки 4 йил ўйнайди»

Роналдунинг онаси: «Криштиану яна 3 ёки 4 йил ўйнайди»

  12.05.2018 15:59
  0
  551
Роналдунинг онаси: «Криштиану яна 3 ёки 4 йил ўйнайди»

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейру ўғлининг яна неча йил футбол ўйнаши ҳақида гапириб ўтди.

«Мен она сифатида Криштиану ҳақида салбий хабарлардан азоб чекаман. Баъзида буни қабул қилиш жуда қийин. Аммо буларнинг барчасидан четда туришга ҳаракат қиламан.

ЕЧЛ нинг катта ўйинлари вақтида жуда ҳам ҳавотир оламан. Одатда ўйиндан бир соат олдин тиз чўкиб ибодат қиламан. Футболни телевизор орқали кўришни ҳуш кўраман, чунки жуда ҳам эҳтиросли одамман.

Ҳатто бир маротаба стадионда ҳушимдан кетиб қолганман. Шунинг учун ҳам Криштиану менга стадионга боришни таъқиқлаб қўйди.

37 ёшгача ўйнайдиган футболчилар ҳам бор. Криштиану машина эмас, у яна қанча ўйнашни истаса шунча ўйнайди, менинг фикримча яна 3 ёки 4 йил» - дейди Авейру.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz