Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан: «Реал» Неймар трансфери борасида ҳаракат бошладими? Билмайман»

Зинедин Зидан: «Реал» Неймар трансфери борасида ҳаракат бошладими? Билмайман»

  12.05.2018 18:48
  0
  463
Зинедин Зидан: «Реал» Неймар трансфери борасида ҳаракат бошладими? Билмайман»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг фикрича, ҳужумчи Криштиану Роналду билан мадрид клубига ўтиши мумкин бўлган Неймар билан ўйинида ҳеч қандай муаммо туғилмайди.

«Ҳозир фақат чемпионлар лигаси ҳақида ўйлаяпман. Финалдан кейин клуб раҳбарияти билан кейинги мавсум ҳақида ва ўзгаришлар борасида гаплашиб оламиз. Аммо ҳозир Неймар ёки бошқа футболчилар ҳақида гапира олмайман.

Яхши футболчилар ҳар доим бир-бири билан келишиб кетади. Эслайманки, мен ва Жоркаеффни бирга ўйнай олмайди дейишган эди, лекин биз жаҳон чемпионлигини қўлга киритдик. Майдонда жамоавий ўйин муҳим.

«Реал» Неймарнинг трансфери борасида музокара олиб бораяптими йўқми хабарим йўқ. Бизни ҳозир бўлаётган ишлар қизиқтиради. Мен Неймарнинг ўзидан шахсан сўраганим йўқ, чунки бу ишларда аралашмайман. Авваломбор мавсумни якунлашимиз лозим, қолгани ҳақида эса кейинроқ ўйлаб кўрамиз», - дейди Зидан Goal нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz