Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: Бугун ҳақли ғалабага эришдик

Миржалол Қосимов: Бугун ҳақли ғалабага эришдик

  12.05.2018 23:52
  0
  400
Миржалол Қосимов: Бугун ҳақли ғалабага эришдик

PEPSI Суперлига 11-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор” клубини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов  ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Рустам Ашурматовлар матбуот анжуманида  иштирок этди.

-Охирги турларда жуда қийин ўйинларни ўтказдик. “Насаф”га қарши баҳсда жуда кўп куч йўқотдик. Қисқа муддат ичида  “Сўғдиёна”га қарши тайёргарлик олиб бориш  ва шу билан бирга  футболчиларни рухан тайёрлаш зарур эди. Ўйин оғир кечди. Рақиблар қарши хужум тактикасини танлади ва беш ҳимоячи билан ўйнади. Бу эса бизга қийинчилик туғдирди. 11 кишини ёриб кириш осон эмас. Футболчилар майдонда яхши ҳаракат қилишди ва 2 та гол киритиб ўйлайманки хақли ғалабага эришдик.

-Бугунги мағлубиятдан хулоса чиқарган ҳолда “Пахтакор”га қарши тайёргарлик кўрамиз. Оғир ўйин бўлди. Суперлигада ҳозир осон ўйиннинг ўзи йўқ. Мағлубиятнинг аъламли бўлгани сабаби биз ўзимиз қилган  хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Икки хатомиздан ҳам рақиблар фойдаланиб қолди. Хатолармиз устида ишлаймиз ва “Пахтакор” га қарши баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз-дейди Тохир Шамситдинов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz