Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Реал» ўз майдонида «Сельта»ни янчиб ташлади

Ла-лига: «Реал» ўз майдонида «Сельта»ни янчиб ташлади

  13.05.2018 02:31
  0
  394
Ла-лига: «Реал» ўз майдонида «Сельта»ни янчиб ташлади

Испания Ла лигаси 37-тури доирасидаги «Реал Мадрид» ҳамда «Сельта» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Мадридликларнинг устунлиги остида кечган баҳс 6:0 ҳисобида якунланди.

Бэйл дубль қайд этган бўлса, Иско, Ҳакимий ва Кросс биттадан голга муаллифлик қилишди. Яна бир гол Серхио Гомес номига автогол сифатида ёзилди.

Меҳмонлар эса ҳар қанча уринишмасин бугун уларга гол уриш насиб этмади. Шундай қилиб «Реал» футболчилари жорий мавсум ўз майдонларидаги сўнгги учрашувда мухлисларига шоу уюштириб беришди.

ИСПАНИЯ ПРИМЕРОСИ. 37-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – СЕЛЬТА – 6:0 (3:0)

Голлар: 1:0 – 13 Бэйл, 2:0 – 30 Бэйл, 3:0 – 32 Иско, 4:0 – 52 Хакимий, 5:0 – 74, автогол Гомес, 6:0 – 81 Кроос.

Реал Мадрид: Навас, Начо, Марсело, Хакимий, Варан, Иско (Асенсио, 64), Каземиро, Модрич, Кроос, Бэйл (Васкес, 72), Бензема (Майораль, 64).

Сельта: Альварес, Ронкалья, Кастро, Мальо, Гомес, Васс, Лоботка, Хосабед (Радоя, 71), Браис Мендес (Аспас, 81), Бойе (Эрнандес, 46), Макси Гомес.

Огоҳлантириш: Мальо (84).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz