Қайднома

Қидирув

Ҳамиджон Актамов: Футболда ғалабани кўзлаган жамоа ютади

Ҳамиджон Актамов: Футболда ғалабани кўзлаган жамоа ютади

  13.05.2018 13:22
  0
  362
Ҳамиджон Актамов: Футболда ғалабани кўзлаган жамоа ютади

“Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Ҳамиджон Актамов (“Қизилқум” бош мураббийи): - Авваламбор “Навбаҳор” футбол клуби аъзолари ва жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

Ўйин борасида гап кетганида, “Навбаҳор” футболчилари баҳсга жуда ҳам яхши тарзда тайёргарлик кўрганликларини амалда намойиш этиб, ғалаба қозонишни мақсад қилганликларини кўрсатишди. Футболда қайси жамоа ғалабани кўзлаб, майдонга тушса, ўша жамоа ютади.

Ўйинда футболчиларимиз жуда кўп хато қилишди. Бунинг сабаби борасида ҳеч нарса дея олмайман. Ҳимоячиларимиз илк марта майдонга тушгандек таассурот қолдиришди. Улардан аслида бошқача ўйин кутгандим. Умуман олганда ўйинимиз ўхшамади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz