Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Насаф» – «Нефтчи». Превью

Pepsi Суперлига: «Насаф» – «Нефтчи». Превью

  13.05.2018 14:02
  0
  428
Pepsi Суперлига: «Насаф» – «Нефтчи». Превью

“Насаф” навбатдаги 12-тур учрашувини ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

Жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 43-учрашувида майдонга тушишади. Учрашув 14 май душанба куни “Марказий” стадионида соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 12-тур

“НАСАФ” – “НЕФТЧИ”

14.05.2018. “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 42 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда қаршиликлар 18 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида - 58:49.

Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган. Ушбу учрашув 1997 йилнинг март ойида Қаршида бўлган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “аждарлар” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. “Аждарлар” устози шу пайтгача  шогирдларини миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши ўн марта майдонга олиб тушган. Шу учрашувларнинг саккизтасида “Насаф”нинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

Жамоалар Қаршида ўзаро 21 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 14 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 57та гол киритилган. Тўплар нисбати 38:19ни ташқил этмоқда. Устунлик “Насаф” томонида.

“Насаф” жамоаси ўз мухлислари олдида илк марта “Нефтчи” жамоаси устидан 2000 йили тарихий ғалабага эришган. Бу учрашув 4:2 ҳисобида якунланган. Учрашувдаги “Насаф” голларига Рустам Абдуллаев (26), Баҳром Ҳайдаров (28), Зафар Холмуродов (56), Мурод Исмоилов (86)лар муаллифлик қилишган. “Нефтчи” жамоасининг икки голини Акмал Холматов ва Асад Дўрмоновлар киритишган.

“Нефтчи” жамоаси сўнгги бор 2012 йили Қаршида ғалабага эришган. Жамоалар Қаршидаги ягона ва  сўнгги 1:1 дуранг натижани, 2001 йили қайд этишган.

“Насаф” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув 14 май душанба  куни “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашв соат 18:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса бугун 10 май якшанба куни Спутникдаги ёшлар қароргоҳи майдонида соат 17:00да бошланади.

 

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz