Қайднома

Қидирув

Бухорода ҳам Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди

Бухорода ҳам Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди

  13.05.2018 16:40
  0
  382
Бухорода ҳам Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида Бухорода ташкил этилган турнирда 12та жамоа иштирок этди. 2005 ва 2006 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар 4та гуруҳга бўлиндилар. Финалга "Пахтакор"нинг бир йўла икки жамоаси йўл олди. Бахтиёр Нуралиев қўл остидаги жамоа 2006 йилда туғилган укаларини 4:0 ҳисобда мағлубиятга учратди. 3-ўрин учун кечган баҳсда "Бунёдкор" ёшлари пойтахтнинг яна бир жамоаси, БЎСМ-16га имкониятни бой бердилар. Мусобақада мезбонлардан ташқари Андижон, Учкўприк, Наманган ва Самарқанд вилоятларидан жамоалар иштирок этдилар.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz