Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна» - «Пахтакор» учрашуви превьюси

«Сўғдиёна» - «Пахтакор» учрашуви превьюси

  14.05.2018 10:29
  0
  386
«Сўғдиёна» - «Пахтакор» учрашуви превьюси

«Пахтакор» «PEPSI Суперлига»нинг 12-тур ўйинида Жиззахда «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушади. 15 май куни «Пахтакор» иккинчи давра баҳсларини Жиззахдаги беллашув билан бошлайди.

Пешқадамликни давом эттираётган жамоамиз учун ҳар бир учрашув муҳим аҳамият касб этади. Беллашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар жамоалар сафида мавжуд эмас.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 44 бор куч синашишган. 36 учрашувда «Шерлар» ғолиб бўлишган. 4 мартадан дуранг ва рақиб муваффақияти кузатилган. 115 бор «Сўғдиёна» дарвозасини ишғол қилган жамоамиз 37 гол ўтказиб юборган.

Жиззахдаги 22 ўйиннинг 16тасида «Пахтакор» зафар қучган. Мезбонлар ҳисобида уч ғалаба мавжуд. Учта беллашувда кучлар тенг келган. Меҳмонда сўнгги тўрт ўйинда жамоамиз кетма-кет ғалаба қозонган.

«Сўғдиёна» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги учрашув 15 май, сешанба куни 18:00да «Сўғдиёна» стадионида бошланади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz