Қайднома

Қидирув

Мауро Икарди: «Интер»га фойдам тегмаса, жамоани тарк этишимга тўғри келади»

Мауро Икарди: «Интер»га фойдам тегмаса, жамоани тарк этишимга тўғри келади»

  14.05.2018 11:17
  0
  396
Мауро Икарди: «Интер»га фойдам тегмаса, жамоани тарк этишимга тўғри келади»

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Мауро Икарди ёзда бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Бу гапни ҳар йили қайтараман – бу масалани раҳбарият билан маслаҳатлашаман. Агар жамоа учун фойда келтира оладиган бўлсам, шак-шубҳасиз қолишга тайёрман. Бошқа ҳолатда «Интер»ни тарк этишимга тўғри келади.

Ҳар доим жамоага фойда келтириш ҳақида ўйлайман. Мавсум тугагач биз бирор-бир қарорга келамиз» — дейди Икарди.

Аввалроқ аргентиналик футболчининг хизматларига «Челси», «ПСЖ», «Реал» ва «Бавария» клублари қизиқиш билдираётгани айтилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz