Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 10 май куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон Чемпионати старт олди.
Ушбу турнирда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлди.
Чорак финалда Жамшид Асадов шогирдлари Непални 2:1 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга йўл олди. Бугун, 14 май куни ярим финал ўйинида Ўзбекистон термаси Бурунди билан тўқнаш келиб, рақибларини 1:0 ҳисобида енгиб мундиал финалига йўл олди. Энди ўзбекистонликлар 16 май куни финалда Покистон билан куч синашади.
Терма жамоа қуйидаги таркибда мусобақада иштирок этмоқда:
Дарвозабон
Исламов Сергей
Ҳимоячилар
Шаплов Данил
Очилов Жаҳонгир
Эргашбоев Тоир
Ярим ҳимоячи
Котов Руслан
Караханян Руслан
Эсенбаев Азиз
Шамшилов Эдгар
Ҳужумчи
Сон Салим
Бош мураббий: Асадов Жамшид
Манба: www.daryo.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20