Қайднома

Қидирув

Вагиз Галиулин Россия кубок соҳиби ва бошқар легионерларимизнинг сўнгги ўйинлари ҳақида...

Вагиз Галиулин Россия кубок соҳиби ва бошқар легионерларимизнинг сўнгги ўйинлари ҳақида...

  14.05.2018 17:53
  0
  656
Вагиз Галиулин Россия кубок соҳиби ва бошқар легионерларимизнинг сўнгги ўйинлари ҳақида...

Россия кубоги «Тосно»да. Вагиз Галиулиннинг жамоаси - «Тосно» Россия кубоги финалида «Авангард Курск»ни 2:1 ҳисобида енгиб, биллур соврин соҳибига айланди. Жамоани ҳал қилувчи баҳсга етиб келишига катта ҳисса қўшган ҳамюртимиз Волгоградда ташкиллаштирилган финалда ҳам тўлиқ вақт давомида фаол тўп сурди.

Хуллас, Галиулин - Россия кубоги эгаси. Бироқ РФИ Лицензиялаш бўлими раҳбари Евгений Летиннинг айтишича, «Тосно» янги мавсумда ЕЛда иштирок этолмайди: «Бу масалада ҳаммаси равшан - клуб еврокубокларда ўйнаш учун шарт саналган лицензия олмаган. Аниқроғи, белгиланган вақтни ўтказиб юборган.

Шундай экан, «Тосно» келаси мавсум еврокубокларга қўйилмайди». Қўшимча қилинишича, «Тосно»га тегишли ЕЛ йўлланмаси энди Россия Премьер-лигасида 6-ўрин эгаллаган «Уфа»га топширилади.

Боз устига, элит лигада деб-ют мавсумини ўтказган Ленинград области жамоаси чемпионатнинг охирги турида «Уфа» майдонида 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради ва кучлилар қаторидан тушиб кетадиган бўлди. Галиулин ушбу муваффақиятсиз учрашувда ҳам тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

«Анжи» эса Россия Премьер-лигасида қолиш масаласини «плей-офф» ўйинида ҳал қилишга маҳкум. Махачқалъаликлар финиш маррасида ЦСКАга ҳарчанд қаршилик кўрсатишмасин, мағлубият кўчасига киришди - 1:2. Жамоа сафидаги Достон Ҳамдамов Москвада кечган баҳснинг 66-дақиқасига қадар майдонда ҳаракатланди.

«Локомотив»нинг чемпион бўлишини асосан четда туриб кузатган Виталий Денисов ҳам охирги турга келиб, майдонда 65 дақиқа ҳаракатланди. Аммо янги чемпион Тулада «Арсенал»га айтарли қаршилик кўрсатмадими, ҳар ҳолда, 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди.

Легионерларимиз жамоалари орасида биргина «Ростов» чемпионатни ғалаба билан тугатди. Бироқ Элдор Шомуродов «Урал»га қарши кечган уй учрашувида таркибга киритилмади.

Стартдаги ғалабалар қани...? «Шанхай СИПГ» ҳамон ўзига келолмаяпти.Хитой Суперлигасининг дастлабки 6 турида 100 фоизли натижага эришган Одил Аҳмедов жамоаси қаторасига 4та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Шанхайликлар бу сафар «Гуижоу Чжичэн» майдонида дуранг билан чекланишди - 1:1.

Терма жамоамиз сардори бу ўйинда 87 дақиқа тўп сурди. «Чанчун Ятаи» вакили Анзур Исмоилов эса тўлиқ вақт давомида ўйнади, аммо жамоаси ўз уйида «Тянжин Теда»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Шунингдек, Фозил Мусаевсиз ўйнаётган «Жубила Ивата» Япония чемпионати доирасидаги нав-батдаги ўйинни ўз майдонида ўтказиб, «Кобе»га бас келолмади - 0:2.

Қозоғистон Премьер-лигасидаги вакилимиз Иван Нагаевнинг жамоаси - «Ордабаси» ҳам худди шу ҳисобда мағлубиятга учради. Фарқи шуки, «Қайрат» майдонидаги баҳсда ҳамюртимиз 46-дақиқада сафга қўшилди.

Жалолиддин Қобилжонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz