Қайднома

Қидирув

Массимилиано Аллегри: «Кейинги мавсум рақобатбардош эканлигимизни исботлашимиз керак»

Массимилиано Аллегри: «Кейинги мавсум рақобатбардош эканлигимизни исботлашимиз керак»

  14.05.2018 18:26
  0
  373
Массимилиано Аллегри: «Кейинги мавсум рақобатбардош эканлигимизни исботлашимиз керак»

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Рома» жамоаси билан қайд этилган дуранг натижадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

«Хурсандман. Биз клуб тарихидаги яна бир саҳифани якунладик. Бу жуда ҳам мураккаб мавсум бўлди. «Наполи»га ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман, зеро улар мавсум охирига қадар босим ўтказишди.

Ўйлайманки, бизнинг рақиб олдидаги асосий устунлигимиз шундаки, биз ҳар қандай вазиятдан сокинликни сақлаб турдик.

Агар раҳбарият мени бўшатиб юбормаса, ўйлайманки кейинги мавсум «Ювентус»да қоламан. Савол шундаки, клуб келажаги қандай бўлади.

Байрам қилиб бўлганимиздан сўнг, барчамиз ўйлаб кўришимиз лозим. Кейинги мавсум ҳаммаси нольдан бошланади ва биз рақобатбардош эканлигимизни исботлаш учун курашишимиз керак», - дейди Аллегри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz