Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Насаф» қийинчилик билан «Нефтчи»ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига: «Насаф» қийинчилик билан «Нефтчи»ни мағлуб этди

  14.05.2018 20:04
  0
  645
Pepsi Суперлига: «Насаф» қийинчилик билан «Нефтчи»ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига иккинчи даврасининг дастлабки учрашуви ўз поёнига етди. Қаршидаги «Марказий» стадионида кечган «Насаф» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги учрашув 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

Учрашув кутилганидек мезбонлар устунлиги остида ўтди. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларга ўтиб рақибни жазолашга уринишди. Аммо ҳар қанча уринишмасин учрашувнинг якунларига қадар гол уриш ҳеч қайси жамоага насиб этмаётганди.

Фақат 90-дақиқага келиб Ҳусниддин Ғофуров қўли билан ўйнади деб ҳисоблаган ҳакам фарғоналиклар дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Драган Черан зарбада адашмади.

Мазкур голдан кейин мезбонларда иштиёқ ошиб кетди чоғи, бир-икки дақиқа ўтар-ўтмас яна бир гол киритишди. Иккинчи гол муаллифи Игорь Голбан.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида дарвозалар дахлсиз қолганди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 12-ТУР

«НАСАФ» – «НЕФТЧИ» - 2:0 (0:0)

14.05.2018. «Марказий» стадион. 5621 томошабин.

Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), Ш.Ражабов (Бухоро)

Голлар: Драган Черан (90-пен.), Игорь Голбан (90+2).

Насаф: Санжар Қувватов, Ғолиб Ғайбуллаев (Жаҳонгир Алиев, 75), Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов, Дониёр Нарзуллаев (Славко Лукич, 46), Игорь Голбан, Сайдулло Раҳматов, Шерзод Темиров (Ислом Кенжабоев, 64), Драган Черан, Умар Эшмуродов.

Нефтчи: Абдумавлон Абдужалилов, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров (Даврон Маматов, 90+2), Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Абдул Азиз Юсупов, 74), Алишер Саматов, Хуршид Асқаралиев, Исломбек Каримов (Отабек Аҳмаджонов, 58), Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Абдул Азиз Юсупов (75).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)

Комиссар: Бахтиёр Намозов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz