Қайднома

Қидирув

Расман: Томас Тухель «ПСЖ» бош мураббийи

Расман: Томас Тухель «ПСЖ» бош мураббийи

  14.05.2018 21:29
  0
  420
Расман: Томас Тухель «ПСЖ» бош мураббийи

Франциянинг «ПСЖ» клуби матбуот хизматидан хабар қилишларича, Томас Тухель жамоанинг бош мураббийига айланди.

Германиялик мутахассис билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзоланган. Тухель июль ойида иш бошлаши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Томас Унаи Эмирининг ўрнини эгаллайди. Испаниялик мутахассис 2016 йилдан бери парижликлар бошқарувида ишлаб келмоқда ва бу вақт давомида у жамоа билан икки марта мамлакат кубоги, Франция лига кубоги ва Суперкубоги мусобақаларида ғалаба қозонди. Шунингдек жорий мавсум якунларига кўра, Франция чемпионати – лига 1 турнири ғолибига айланди.

Маълумот учун, Томас Тухельнинг аввалги иш жойи Дортмунднинг «Боруссия» клуби бўлиб, у ерда 2015 – 2017 йиллар оралиғида ишлади ва бир марта Германия кубогини қўлга киритди. Шунингдек у аввалроқ Германиянинг «Майнц» клубини ҳам бошқарган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz