Қайднома

Қидирув

Баҳром Ҳайдаров: Тажрибали ўйинчилар билан таркибимизни кучайтирамиз

Баҳром Ҳайдаров: Тажрибали ўйинчилар билан таркибимизни кучайтирамиз

  15.05.2018 10:00
  0
  513
Баҳром Ҳайдаров: Тажрибали ўйинчилар билан таркибимизни кучайтирамиз

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров иштирок этди.

Баҳром Ҳайдаров: - Бугунги ўйинга тузган режамизни футболчиларимиз бажаришди. Иккинчи рақамда ҳаракат қилган бўлсак ҳам, қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилдик. Гол уриш учун имкониятларга ҳам эга бўлдик. Аммо бу бизга насиб қилмади. Ўйиннинг охирида пенальтидан гол ўтказиб юбориш, ҳамма мураббий учун аламли бўлади. Футболчиларимизга доим таъкидлаймиз, ўйин ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунча ўйналишини. Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз, ҳатто сўнгги сонияларда ҳам бизда гол уриш имкони бўлди. “Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. “Насаф” пойдевори бақувват клуб, бу жамоадан етакчи ўйинчилар тарк этганда ҳам, ўрнини бошқа ўйинчилар тўлдириб келаверади. Ўйинчилар кетгани бу жамоани ҳеч қачон кучсизлантириб қўймайди. Бунда мураббийнинг ҳам олиб бораётган иши сабаб деб, ўйлайман. Жамоанинг кейинги омадсизлиги бу вақтинчалик, ҳали “Насаф” ўз сўзини айтади. Жамоамиздаги мавжуд ўйинчиларимиз қўлдан келганча ўйин намойиш этишаяпти. Мана трансферга яқин қолмоқда. Жамоамизни кучайтириш учун режалар тузганмиз ва албатта буни амалга оширамиз. Мақсадимиз, тажрибали футболчилар билан жамоамизни кучайтирмоқчимиз. Бизга энди ортга йўл йўқ.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz