Қайднома

Қидирув

«Насаф» ПФК раҳбариятида ўзгариш

«Насаф» ПФК раҳбариятида ўзгариш

  15.05.2018 10:15
  0
  620
«Насаф» ПФК раҳбариятида ўзгариш

Бугун клубимизда бош ҳомий – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда битта масала “Насаф” ПФК бош менеджери ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

2012 йилдан клубда бош менеджер лавозимида фаолият юритган Шамил Самигулович Ярулин ўз аризасига мувофиқ, соғлиги ёмонлашгани туфайли лавозимидан озод қилинди.

Бош ҳоимиймиз - “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти томонидан клубимизга бош менеджер этиб, шу пайтгача “Насаф” футбол мактабини бошқариб келган Сергей Петрович Кучеренко тайинланди.

Ш.С.Ярулин 2012 йилдан клубимизда бош менеджер вазифасида ишлади. Шу вақт мобайнида клубимиз инфратузилмаси анча ривожланди. “Насаф” жамоамиз ҳам қатор ютуқларни ҳам қўлга киритди. Албатта, Ш.С.Ярулиннинг барча қилган меҳнатларини қадрлаймиз. У кишига клубимиз раҳбарияи, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан каттадан-катта ташаккурлар билдирамиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz