Қайднома

Қидирув

Афсус ва яна афсус… ёхуд жароҳат туфайли ЖЧ-2018ни ўтказиб юборадиган футболчилар

Афсус ва яна афсус… ёхуд жароҳат туфайли ЖЧ-2018ни ўтказиб юборадиган футболчилар

  16.05.2018 00:17
  0
  5625
Афсус ва яна афсус… ёхуд жароҳат туфайли ЖЧ-2018ни ўтказиб юборадиган футболчилар

Пайшанба куни замонавий футболдаги энг совриндор ўйинчи - бразилиялик ҳимоячи Дани Алвешнинг бўлажак ЖЧда қатнашолмаслиги маълум қилинди.

Хуллас, «ПСЖ» вакили «аут»да қолаётганларнинг ҳозирча унча узун бўлмаган рўйхатини тўлдирди. Ҳа, ўзига хос «қора рўйхат» қисқа, аммо унга назар ташласангиз, ачинасиз, афсусланасиз, барибир.

Тўғри, улардан айримлари Россия мундиалида майдонга тушишдан ҳали тўлиқ умид узишмаган, аммо бунинг учун қандайдир мўъжиза керак...

Энг катта йўқотиш мезбонларда: Россия термаси асосий таркибнинг камида 3 нафар аъзоси хизматидан фойдаланолмайди.

Тунис термаси ҳужумкор ярим ҳимоячи Юсуф Мсакнига умид боғлай олмайди. Маҳаллий матбуотда ёзилишича, бу жамоа учун аргентиналикларнинг Лионель Мессидан айрилишларидан ҳам жиддийроқ йўқотиш...

Лоран Косьельнининг навбатдаги жароҳати оқибатида Франция термаси асосий марказий ҳимоячисисиз қолди.

Англия термаси «Ливерпул»нинг икки вакили - Алекс Окслейд-Чемберлен ва Жо Гомесдан айрилди.

«Порту»нинг бақувват таянч ярим ҳимоячиси Данилу Перейра гарчи Португалия термаси таркибидан муқим жой олишга улгурмаган бўлсада, Россияда нафи тегиши мумкин эди, аммо...

Ларс Штиндль бир йилча олдин Германия термасининг Конфедерациялар кубогида зафар қучишини таъминлаган гол муаллифига айланган эди, энди...

ЖЧ-2018да иштирок этмасликлари аниқ

Александр Кокорин (Россия)

Виктор Васин (Россия)

Георгий Жикия (Россия)

Александр Селихов (Россия)

Дани Алвеш (Бразилия)

Лоран Косьельни (Франция)

Алекс Окслейд-Чемберлен (Англия)

Жо Гомес (Англия)

Ларс Штиндль (Германия)

Данилу Перейра (Португалия)

Юсуф Мсакни (Тунис)

Матиас Корухо (Уругвай)

Зуҳайр Феддал (Марокаш)

Аҳмад ал Шенави (Миср)

Россия мундиалига келиш-келмасликлари катта сўроқ остида турган юлдуз футболчиларга қарасак, «аут»дагилар рўйхати ҳали анча узайиши ҳам мумкин.

Лекин чин футбол мухлиси уларни тезроқ сафга қайтиб, ўз жамоалари «заявка»сига киришларини хоҳлайди, албатта. Ахир ЖЧ-2018 дейлик. Неймар ёки Серхио Агуэросиз ўтишини ўйлаш ҳам ёқимсиз...

ЖЧ-2018да иштирок этишлари сўроқ остида

Неймар (Бразилия)

Мануэль Нойер (Германия)

Жером Боатенг (Германия)

Фернандо Гаго (Аргентина)

Лукас Биглия (Аргентина)

Серхио Агуэро (Аргентина)

Гильфи Сигурдссон (Исландия)

Миши Батшуайи (Бельгия)

Якоб Юханссон (Швеция)

Матия Настасич (Сербия)

Муҳаммад ал Ненни (Миср)

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz