Қайднома

Қидирув

ЕВРОПА ЛИГАСИ, ФИНАЛ: «Атлетико» «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

ЕВРОПА ЛИГАСИ, ФИНАЛ: «Атлетико» «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

  17.05.2018 01:58
  0
  535
ЕВРОПА ЛИГАСИ, ФИНАЛ: «Атлетико» «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Франциядаги «Стад де Лион» ўйингоҳида Европа лигаси турнирининг ҳал қилувчи, финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Франциянинг «Марсель» ҳамда Испаниянинг «Атлетико» клублари ўзаро баҳс олиб боришди.

Испанияликлар бу ўйинда «Марсель»дан даража бўйича бироз устун эканликларини кўрсатди ва бутун учрашувни ўз назоратида ушлаб, йирик ғалабага эришди.

Дастлаб, 20-дақиқада францияликлар ўзаро тўп узатиш жараёнида хатоликка йўл қўйишди ва «Атлетико» дарҳол буни жазолади. Габида тўпни қабул қилиб олган Гризманн ҳисобни очди.

Мазкур голдан сўнг мадридликлар бироз темпни тушурган ҳолда ҳаракатни давом эттиришди ва биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим бошланишини «Атлетико» фаоллиф билан бошлади ва Гризманн 49-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказди.

«Марсель» ҳар қанча уринмасин «матрасчилар» ҳимоясини ёриб ўтмади. Фақатгина бир марта Митроглу боши билан дарвоза тўсинини нишонга олди.

89-дақиқада эса Габи учинчи голни киритиб финалга нуқта қўйди.

ЕВРОПА ЛИГАСИ. ФИНАЛ

«МАРСЕЛЬ» (ФРАНЦИЯ) – «АТЛЕТИКО» (ИСПАНИЯ) – 0:3 (0:1)

16 май, «Стад де Лион»

Голлар: 0:1 – 21 Гризманн, 0:2 – 49 Гризманн, 0:3 – 89 Габи.

Марсель: Манданда, Сарр, Рами, Амави, Пайет (Лопес, 32), Луис Густаво, Окампос (Н`Жи, 55), Замбо-Ангисса, Товен, Сансон, Жермен (Митроглу, 74).

Атлетико: Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько (Хуанфран, 46), Годин, Коке, Габи, Сауль, Корреа (Парти, 88), Диего Коста, Гризманн (Торрес, 90).

Огоҳлантиришлар: Врсалько (23), Амави (38), Луис Густаво (75), Н`Жи (78), Люка Эрнандес (78).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz