Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга жўнаб кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга жўнаб кетди

  17.05.2018 09:36
  0
  455
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга жўнаб кетди

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳрондаги “Озодий” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши ҳақида аввал маълумот бериб ўтган эдик.

Асосан миллий чемпионатимизда иштирок этаётган ёш футболчилардан ташкил топган миллий терма жамоамиз ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш учун Эронга жўнаб кетди. Футболчиларимиз сафар олдидан Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Машғулотларда тўлиқ таркиб билан қатнашган футболчиларимиз асосан ўртоқлик ўйинида қўлланиладиган тактика ва айрим стандартлар бўйича машғулот олиб боришди. Эронга етиб боргандан сўнг терма жамоамиз вакиллари мураббийлар кенгаши бошчилигида назарий машғулотларга киришадилар.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қуйидаги таркибда йўл олди:

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон – «Насаф» 
Эргашев Ботирали – «Навбахор» 
Давронов Раҳимжон – «Машъал»

Ҳимоячилар:
Ашурматов Рустамжон – «Бунёдкор» 
Қобилов Исломжон – «Бунёдкор»
Комилов Акрамжон – «Бунёдкор»
Турсунов Достон – «Нефтчи» 
Алижонов Ҳожиакбар – «Пахтакор»
Отахонов Аббосжон – «Металлург»
Нарзуллаев Дониёр – «Насаф»

Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон – «Насаф»
Ғаниев Азизжон – «Насаф»
Сидиқов Жавоҳир – «Қўқон 1912» 
Турғунбоев Азизбек – «Навбаҳор» 
Яхшибоев Жасур – «Пахтакор»
Машарипов Жалолиддин – «Пахтакор»
Кенжабоев Ислом – «Насаф» 
Ғиёсов Хуршид – «Бунёдкор» 
Собирхўжаев Сардор – «Бунёдкор»

Ҳужумчилар:
Ўринбоев Забиҳилло – «Металлург» 
Сидоров Андрей – «Қизилқум»


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz