Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: «Роналдуни сотиб олиш учун 12 миллион фунт топа олмаганмиз»

Арсен Венгер: «Роналдуни сотиб олиш учун 12 миллион фунт топа олмаганмиз»

  18.05.2018 09:19
  0
  381
Арсен Венгер: «Роналдуни сотиб олиш учун 12 миллион фунт топа олмаганмиз»

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгернинг айтишича, клуб Криштиану Роналдуни сотиб олишга асосий даъвогарлардан бири бўлган.

«У бу ерга онаси билан келган ва биз трансферга жуда ҳам яқин бўлган эдик. Кейин эса курашга «Манчестер Юнайтед» қўшилди, уларда Карлуш Кейруш ҳам бор эди.

«МЮ» Лиссабонда «Спортинг»га қарши ўйнади. Роналду эса ўзини кўрсатган ва улар сотиб олишган.

Биз уларга 4,5 миллион фунт таклиф қилганимизда ҳам музокаралар давом этаётган эди. Дэвид Мендеш билан Парижда учрашди, шунинг учун ҳам биз келишувга яқин эдик, аммо «МЮ» 12 миллион фунт таклиф қилди. Бу пуллар бизда йўқ эди» - дейди Венгер.

2003 йили 18 ёшли Криштиану Роналду «Спортинг» клубидан «Манчестер Юнайтед» сафига 12,24 миллион фунт эвазига ўтган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz