Қайднома

Қидирув

Неста - «Перуджа»га, Анчелотти «Наполи»га бош мураббий?!

Неста - «Перуджа»га, Анчелотти «Наполи»га бош мураббий?!

  19.05.2018 10:17
  0
  546
Неста - «Перуджа»га, Анчелотти «Наполи»га бош мураббий?!

«Перуджа» клуби «Милан» жамоаси ва Италия термасининг собиқ ҳимоячиси Алессандро Нестани бош мураббий лавозимига та­йинлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Неста мавсум охирига қадар шартнома имзолади. «Перуджа» жорий мавсум «А» серияга йўлланма берадиган «плей-офф» босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Жамоани Роберто Бреда бошқараётганди. У 12 май куни ўз лавозимини тарк этди. Неста Италияда мураббий сифатида энди ишламоқда. 2015-2017 йилларда у АҚШнинг «Майами» клубини бошқарган. «Перуджа» чемпионатдаги сўнгги учрашувини 18 май куни «Эмполи»га қарши ўтказади.

«Милан» ва «Реал» клубларининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти эса  Италияга қайтади. 58 ёшли мутахассис «Наполи»да Маурицио Саррининг ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда CalcioNapoli24 хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, Анчелотти «Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис билан оғзаки келишувга эришган. Де Лаурентис Анчелоттини таклиф этиш ишларини бир ой муқаддам бошлаган. Шу ҳафта охирларида расмий эълон берилиши кутилмоқда. Анчелоттига «Наполи» лойиҳаси ёқади. Шунинг учун у жамоада ишлашга қаршилик қилмаслиги мумкин. Олдинроқ италиялик мутахассиснинг «Арсенал», «ПСЖ», «Челси» ёки «Зенит»да иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz