Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду айбини тан олди

Криштиану Роналду айбини тан олди

  19.05.2018 11:14
  0
  718
Криштиану Роналду айбини тан олди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду испан ҳукуматига солиқ тўламаганлиги борасидаги айбловларни ҳал этишга тайёрлигини билдирди.

El Mundo нашрининг хабар беришича, португалиялик футболчининг ҳуқуқшунослари тинч йўл билан бориб солиқ органларига 14 миллион евро тўлаб бермоқчи.

Роналду ўз айбини қисман тан олишга рози. Ҳукумат аъзолари ушбу таклифни ўйлаб кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 14,7 миллион евро миқдордаги солиқни 2011 дан 2014 йилгача бўлган муддатда тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда.

Унга тўртта модда бўйича айбловлар кўрилмоқда. Агар у ўз айбини тан олса шунчаки, ушбу пулни тўлаб бериши керак бўлади. Агарда айбини тан олмаса 30 миллион евро жарима тўлашга мажбур бўлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz