Қайднома

Қидирув

Буффоннинг хайрлашув сўзлари: «Оқ-қора либосда ҳар он кўмагингизни ҳис этиб турдим...»

Буффоннинг хайрлашув сўзлари: «Оқ-қора либосда ҳар он кўмагингизни ҳис этиб турдим...»

  19.05.2018 15:39
  0
  482
Буффоннинг хайрлашув сўзлари: «Оқ-қора либосда ҳар он кўмагингизни ҳис этиб турдим...»

Туриннинг «Ювентус» клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон «Инстаграм»даги саҳифасида туринлик мухлислар учун хайрлашув хабарини қолдирди.

«Олти минг бир юз ўн бир кун. Шунча кун эҳтирос, қувонч, кўз ёшлар, мағлубиятлар ва ғалабалар.

Ҳаммаси учун Раҳмат. Барчага раҳмат. Қора-оқ футболкадаги ҳар бир лаҳзамда ёрдамларингни ҳис қилиб турдим. Бу футболка иккинчи танамга айланиб кетди.

Эртадан бу йўл тугайди. Бирга ёзган китобимиз тугайди. Янги йўл, янги китоб бошланади. Бу бўлиши керак эди.

«Ювентус» ҳамиша бир футболчидан юқори бўлган. «Ювентус» - менинг оилам. Уни севишни умуман тўхтамайман.

Стадионга велосипедда келгандим. Мен ёш эдим. Мана энди кетиш вақти келди»,-деб ёзган 40 ёшли дарвозабон.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz