Қайднома

Қидирув

Роберто Манчини: «Зенит»дан кетишни ўзим хоҳладим»

Роберто Манчини: «Зенит»дан кетишни ўзим хоҳладим»

  20.05.2018 06:06
  0
  620
Роберто Манчини: «Зенит»дан кетишни ўзим хоҳладим»

Роберто Манчини «Зенит»ни тарк этиб, Италия терма жамоасини қабул қилиб олди. Кетиш олдидан у россиялик журналистлар билан сўнгги бор суҳбат қурди.

- Энг аввало, клуб раҳбарларига жамоада ишлашимга имкон яратиб беришгани учун миннатдорчилик билдираман, - деб гап бошлади Манчини. - Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, мухлислар бундан баландига муносиб эдилар.

Улар ўзларини фантастик тарзда тутишди ва ҳар доим бизни қўллаб туришди. Афсуски, чемпионатда ғалаба қозониш насиб этмади. Муҳим пайтда уч нафар етакчимиз - Кокорин, Мамман ва Кузяевларни йўқотдик. Бу ўз сўзини айтди.

Жамоадан кетишни ўзим истадим. Кўп нарсага оилавий мажбуриятлар сабабчи. Деярли уч ой олдин кетишга қарор қилгандим.

- Охирги ўйиндан сўнг кетиш ғояси кимга тегишли?

- Президентга.

- Ўринбосарингизга қандай маслаҳатлар берасиз?

- Ишончим комил, ўрнимга янада иқтидорли мураббий келади. «Зенит» жуда кучли жамоа. Агар Кузяев ва Кокоринлар жароҳат олишмаганида, Европа Лигасининг ҳеч бўлмаганда ярим финалига қадар етиб борардик.

- Мавсумдаги энг ёмон ва энг яхши ўйинларни айтиб беринг.

- Кўплаб учрашувларда мағлубият аламини тотиб кўрдик. Бешта мағлубиятимиздан тўрттасида ғалабага ҳақли эдик. Шунингдек, «Спартак»ка қарши сафар ўйинида дурангга эришсак, адолатдан бўларди.

- Футболчилар кетишингизни билишармиди?

- Уларга айтмагандим. Лекин кетишим ҳақида миш-мишлар чиққанида буни ҳис қилган бўлсалар керак. Истеъфоим тўғрисида улар якшанба куни эрталаб билишди.

- Мавсумга қандай баҳо берасиз?

- Ҳамиша, ҳар қандай учрашувда максимал натижа қайд этишга интиламан, футболчилардан 100 фоиз имкониятларини ишга солишларини талаб қиламан. Ҳар қандай чемпионатда бош совринни қўлга киритмасам, кўнглим тўлмайди.

Юқорида айтганимдек, етакчиларнинг жароҳатлари барчасини издан чиқарди. ЦСКАга қарши учрашувга қадар чемпионлик учун имкониятимизни сақлаб тургандик.

- Қайсидир қарорингиздан афсусландингизми? Мисол учун, Шатов ва Дзюбаларни ижарага бериб юбордингиз.

- Йўқ, афсусланмайман. Бу борада хато қилдим, деб ўйламайман. Агар вақтни ортга қайтарилганда ҳам шундай қилган бўлардим.

- Маурицио Сарри ва Синиша Михайловичларнинг номзодлари ҳақида қандай фикрдасиз? Михайловични ўзингиз тавсия қилганингиз ростми?

- Қандай жавоб беришни ҳам билмайман. «Зенит»нинг бўлажак мураббийига ҳеч қандай алоқам йўқ. Шунингдек, маслаҳатлар ҳам бермадим.

- Ишингизнинг қайси жиҳатларидан қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Европа Лигасининг гуруҳ босқичида кўп гол урдик ва «плей-офф»да ўйнадик. Турнирдан айрим тушунмовчиликлар туфайли чиқиб кетдик. Шу ўринда айтишим жоиз, «Зенит»даги аргентиналикларнинг камида уч нафари жаҳон чемпионатида ўз терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Икки нафарига топ-клублардан таклифлар бор. Заболотнийнинг ишга бўлган муносабатидан хурсандман. Антон жиддий йигит. Умид қиламанки, унинг келажаги порлоқ.

Ж.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz