Қайднома

Қидирув

Фотогалерея: Жарима зарбаси усталари, тўпурар дарвозабон, «Ферги-тайм» ёхуд 90-йиллар футболини қўмсаб…

Фотогалерея: Жарима зарбаси усталари, тўпурар дарвозабон, «Ферги-тайм» ёхуд 90-йиллар футболини қўмсаб…

  20.05.2018 00:29
  0
  2630
Фотогалерея: Жарима зарбаси усталари, тўпурар дарвозабон, «Ферги-тайм» ёхуд 90-йиллар футболини қўмсаб…

Fourfourtwo нашри ўтган асрнинг 90-йиллари футбол оламида рўй берган воқеаларнинг энг сараларини жамлади.

Демак, ўша кезлари мухлисларга олам-олам қувонч туҳфа этган дамлар, ҳаяжонли онлар сабабчисига айланган футболчилар, ажойиб таркиби билан жозибали ўйинлар кўрсатиб, ҳозирда қуйи лигаларда сарсон юрган жамоаларни қуйидаги фотогалерея орқали яна бир бор ёдга оламиз.

ЖАРИМА ЗАРБАЛАРИ УСТАЛАРИ

Альваро Рекоба, Дэвид Бекхэм, Роберто Карлос, Жуниньо Пернамбукано, Синиша Михайлович - ҳар бирининг ўзига хос услуби бўлган.

КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИ

Жанфранко Зола, Роберто Манчини, Торе Андре Фло, Тони Адамс, Кристиан Вьери, Густаво Пойет кабилардан сўранг, улар бу турнирни кераксиз деб ҳисоблашмайди.

«ПАРМА»

Таркибга назар солинг: Фабио Каннаваро, Лилиан Тюрам, Эрнан Креспо, Хуан Себастьян Верон... Ким эсдан чиқди? Албатта, Жанлуижи Буффон.

«ЛИДС»

Алан Смит, Ли Бойер, Марк Видука и Лукас Радебе каби футболчиларнинг номи рақибларни қўрқувга соларди.

«ДЕПОРТИВО»

Аҳолиси 250 минг кишидан иборат шаҳарда дастлаб Бебето ва Мауро Силва, кейинчалик Жалминья, Рой Макай, Диего Тристан, Педру Паулета сингари ўйинчилардан иборат ажойиб жамоа шаклланганди.

ТЎПУРАР ДАРВОЗАБОН

Парагвай президентлиги учун номзодини қўйган кипер фаолияти давомида 62та гол урган. Чилаверт ҳар қандай ўйинни шоуга айлантириб юборарди.

ЕВРОПАДА ЛЕГИОНЕРЛАР ЛИМИТИ

Ҳа, «кўҳна қитъа»да ҳам шундай чеклов бўлган ва 1995 йилдан бошлаб легионерларга қўйилган лимит бекор қилинган.

ИВАН САМОРАНО ЛИБОСИДАГИ «1+8»

1997|1998 йиллар мавсуми 9-рақам Роналдога берилгач, Иван Саморано ўз либосидаги «18»нинг ўртасига плюс белгисини қўйиб, вазиятдан осонгина чиққан.

ШЕВЧЕНКО — РЕБРОВ ТАНДЕМИ

90-йиллар охирида Валерий Лобановский Киевнинг «Динамо» клубида ажойиб форвардлардан иборат фантастик жуфтлик яратганди.

ТАРИБО УЭСТНИНГ СОЧ ТУРМАГИ

Мураббийлар ушбу футболчини ўзгача соч турмаги учун эмас, балки юксак иқтидор соҳиби бўлгани сабабли ҳурмат қилишган.

ЎША НИГЕРИЯ ТЕРМАСИ

Финиди Жорж, Жей Жей Окоча, Дэниел Амокачи, Тарибо Уэст ҳамда Эммануэль Амунике каби футболчиларнинг ёрқин ўйинлари ҳозиргача ёддан кўтарилмаган.

«ФЕРГИ-ТАЙМ»

90-йиллар охиридаги ЕЧЛ финалида Шерингем ва Сульшер томонидан урилган голлар шундай атаманинг футболга кириб келишига замин ҳозирлаганди.

ОРТГА ҚАЙТМАЙДИГАН ИККИ ФОРВАРД

Ҳа, ўша кезлари олдинда тўп сурадиган икки ҳужумчи ҳимояга кўмаклашишни хаёлига ҳам келтирмасди. Салас - Вьери, Инзаги - Шевченко, Роналдо - Саморано, Бергкамп - Анелька тандемлари эсингиздадир?

ҒАЛАТИ ЛИБОС

Паст бўйли футболчиларга энг катта ўлчамдаги футболка берилган. Калта енг тирсакдан пастга тушиб турса, шу тўғри бўладими?

МАЙДОНДА ТАҚИНЧОҚЛАР БИЛАН

Роберто Баджо майдонга зирак тақиб тушган даврда тақинчоқларнинг хавфлилик даражаси ҳеч кимнинг хаёлига келмаган экан.

ЧАҚАЛОҚҚА АТАЛГАН ГОЛ

ЖЧ-1994 вақтида Бебето фарзандли бўлди ва кейинги ўйинда урган голини ўзгача тарзда нишонлади. Бу ҳаракат анъанага айланиб, ҳозиргача сақланиб қолмоқда.

ЭНГ ЯХШИСИ - ИТАЛИЯЛИК МУРАББИЙЛАР

Тўғри, ҳозир ҳам улар энг яхшилар қаторидалар.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz