Қайднома

Қидирув

Жонни Эванснинг агенти унинг трансферига халал бермоқда

Жонни Эванснинг агенти унинг трансферига халал бермоқда

  19.05.2018 20:39
  0
  403
Жонни Эванснинг агенти унинг трансферига халал бермоқда

Англиянинг «Лестер» клуби «Вест Бромвич» ҳимоячиси Жонни Эвансни сотиб олиш ниятида.

Хабарингиз бор, «Вест Бромвич» Чемпионшипга йўл олди ва 30 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган бандига кўра уни маоши 3 миллион евро тушиб кетади.

Шунинг учун англиялик ҳимоячи «Лестер» сафига қўшилишни истамоқда. Лекин бунга унинг агенти қўшимча 4 миллион фунт сўраётгани музокара жараёнига халал бермоқда.

Айнан шунинг учун Эванс «Манчестер Сити» ва «Арсенал» қишда футболчини сотиб олишдан бош тортишган эди.

Агар мазкур трансфер амалга ошса, Эванс «Лестер» билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва ҳафтасига 100 минг фунт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz