Қайднома

Қидирув

«Реал Мадрид» сўнги турда дуранг ўйнади

«Реал Мадрид» сўнги турда дуранг ўйнади

  20.05.2018 07:58
  0
  440
«Реал Мадрид» сўнги турда  дуранг ўйнади

Испания чемпионатининг сўнгги тури доирасида "Реал" сафарда "Вильярреал" меҳмони бўлди. Мазкур ўйин Зидан шогирдлари учун Европа чемпионлар лигаси финали олдидан ўзига хос репитиция вазифасини ўтиб берди. 

Мадридликлар биринчи бўлимни жуда яхши ўтказишди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Гарет Бэйл индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Марсело томонидан етказилган ажойиб узатмани Роналду бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди — 0:2.

Ушбу голлардан кейин ўйин тақдири ҳал бўлган эди, гўё. Аммо "сариқ сувости кемаси" иккинчи бўлимни юқори кайфиятда ўтказди ва номдор рақибни ғалабадан маҳрум қилди. Дастлаб захирадан майдонга тушган Рохер Мартинес аниқ зарба билан Люка Зиданни доғда қолдирди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Марсело орқа чизиқда бироз ушланиб қолиши натижасида офсайд қайд этилмади ҳамда Кастильехо дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Шу тариқа, "Реал" ЕЧЛ финали олдидан дуранг қайд этди. "Қироллик клуби" Испания чемпионатининг ушбу мавсумини 3-ўринда якунлади. "Вильярреал" эса 5-поғонани эгаллади ҳамда у келаси мавсумда Европа лигасида иштирок этади.

Испания Ла лигаси, 38-тур
Вильярреал – Реал Мадрид 2:2 (0:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 11 Бэйл, 0:2 – 32 Роналду, 1:2 – 70 Мартинес, 2:2 – 85 Кастильехо. 
Вильярреал – Фернандес, Альваро Гонсалес, Марин, Марио Гаспар, Бонера, Сориано, Родри Эрнандес, Хави Фуэго (Ад-Досарий, 57), Форнальс (Кастильехо, 77), Сансоне, Унал (Мартинес, 67).
Реал Мадрид – Зидан, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско (Ковачич, 73), Каземиро, Модрич (Васкес, 62), Кроос, Бэйл, Роналду (Бензема, 62).
Огоҳлантиришлар: Модрич (48), Кастильехо (79), Альваро Гонсалес (79), Каземиро (84), Мартинес (88), Кроос (89), Ад-Досарий (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz