Қайднома

Қидирув

Еврокубокларда қатнашадиган Франция жамоалари аниқланди

Еврокубокларда қатнашадиган Франция жамоалари аниқланди

  20.05.2018 10:58
  0
  425
Еврокубокларда қатнашадиган Франция жамоалари аниқланди

Франция чемпионатида 2017/18 йилги мавсум якунига етди. Демак, келаси мавсумда еврокубокларда иштирок этадиган ва Лига-1ни тарк этган клублар номи аниқ бўлди.

Чемпионатда дастлабки 3та ўринни эгаллаган «ПСЖ», «Монако» ва «Лион» Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишди.«Марсель», «Ренн» ва «Бордо» эса Европа лигасида иштирок этади.

Мавсум якуни бўйича «Труа» ва «Метц» юқори дивизионни тарк этишди. «Тулуза» эса Лига-1да қолиш учун плей-офф босқичида иштирок этади.

«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани Франция чемпионатининг ушбу мавсумида энг яхши тўпурарга айланди. У 32та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол уришга муваффақ бўлди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz