Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: Ҳозир телевидениеда нималар гапиришаётгани қизиқ

Жозе Моуриньо: Ҳозир телевидениеда нималар гапиришаётгани қизиқ

  20.05.2018 12:38
  0
  503
Жозе Моуриньо: Ҳозир телевидениеда нималар гапиришаётгани қизиқ

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия кубоги финал баҳсидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўйлашимча, "Челси" Англия кубогида ғолиб чиқишга муносиб эмас эди, лекин мен уларни табриклайман. Мен "Манчестер Юнайтед" савиясига мос мураббий бўлишим керак ва ўзимни шунга монанд тутишим лозим. Шунга қарамай, биз бугун ғалабага лойиқ эдик.

Ҳозир телевидениеда нималар гапиришаётгани, матбуотда нималар ёзилаётгани мен учун қизиқ. Агар биз "Челси"га ўхшаб ўйнаганимизда, нималар ёзилишини тасаввур қила оламан.

Бугун бизга Лукаку етишмади. Тўққиз киши бўлиб ўйнайдиган жамоага қарши ўйнаш оғир. Ҳужумда бизга кучли форвард етишмади. 

Ҳар бир мағлубиятни қабул қилиш қийин, аммо уйга шундай ҳиссиёт билан қайтамизки, биз майдонда боримизни бердик. Ҳеч нарсадан афсусланмайман.

"Челси" тўғри чизиқ бўйича ўйнади. Биз эса турли ўйин вариантларини синаб кўрдик , лекин "Челси" мудофааси жуда зич ўйнади", – деди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz