Қайднома

Қидирув

Конте: Кетишим ҳаммага яхшилик келтирса, мен тайёрман

Конте: Кетишим ҳаммага яхшилик келтирса, мен тайёрман

  20.05.2018 13:16
  0
  452
Конте: Кетишим ҳаммага яхшилик келтирса, мен тайёрман

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте кубдан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

"Менда клуб билан шартнома бор ва унга тўлиқ содиқман. "Бёрнли"га қарши ушбу мавсумнинг илк ўйинидан бошлаб доим танқид остида бўлдим. Аммо менинг позициям ўзгармайди, мен "Челси"га содиқман.

Мен шартнома қоидаларига тўлиқ амал қиляпман. Аммо раҳбарият клуб манфаати учун исталган қарорга келиши мумкин. Мен йирик клубни шуғуллантиряпман, менга катта талаблар бўлишини биламан. Аммо ҳозир қўлимиздан келган максимум ишни бажарганимизни тан олиш керак.

Мен ўз клубимни севаман ва у нг яхши қарорни чиқаришига ишонаман. Бу ерда ўтказган икки мавсумимда "Челси"ни ва унинг мухлисларини чиндан севиб қолдим. Агар ҳамма учун фойда келтирса, истеъфога тайёрман.

Икки йил давомида мени яхши ўргандилар деб ўйлайман. Агар клуб мен билан ҳамкорликни давом эттиришни истаса, буни ўзлари билади. Мен ўзгармайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен олдинга интиламан, ўз меҳнатимга ва шогирдларим маҳоратига таянаман. Мен шундайман, мен ўзгармайман. Футболчилигимда шундай эдим, мураббийликда ҳам шундай қоламан", - дейди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz