Қайднома

Қидирув

Клопп Салоҳ ва Роналдуни таққослади

Клопп Салоҳ ва Роналдуни таққослади

  20.05.2018 14:26
  0
  522
Клопп Салоҳ ва Роналдуни таққослади

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг фикрича "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг даражасига етгунча Муҳаммад Салоҳ ҳали кўп меҳнат қилиши керак.

"Салоҳ фантастик мавсумни ўтказди, аммо Криштиануда бундай мавсумлардан 15та. У худди 47000 та гол ургандек, ақлдан оздирувчи статистика.

Биз нима учун таққослашимиз керак? Пеле даврида унга ҳеч ким таққосланмас эди. Ҳозир бизда Месси ва Роналду бор. Улар бир неча йиллардан буён футболда устунлик қилиб келишмоқда.

Месси ва Роналду ҳал қилувчи паллаларда қаерда бўлишни биладилар, бу дунёда энг қийин иш.

Айнан шунинг учун улар ўз жойларида турибди. "Олтин тўп"ни фақат шулар олмоқда. Айтиш керакки, муносиб тарзда.

Улар футболни тарк этсалар, сўзсиз, зерикамиз", - дейди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz