Қайднома

Қидирув

«Суғдиёна» «Нефтчи»га қарши тайёргарликни бошлади

«Суғдиёна» «Нефтчи»га қарши тайёргарликни бошлади

  20.05.2018 15:57
  0
  351
«Суғдиёна» «Нефтчи»га қарши тайёргарликни бошлади

Pepsi Суперлига 13-турида “Сўғдиёна” Фарғонада “Нефтчи” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

“Пахтакор”га қарши баҳсдан сўнг жамоа бугун “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва машғулотларни бошлаб юборди.

Жароҳати боис “Бунёдкор” ва “Пахтакор” билан ўйинларини ўтказиб юборган Шохрух Холматов бугундан машғулотларга қўшилди. Шунингдек, “Пахтакор”га қарши  ўйинда жароҳат олган Сардор Азимовнинг аҳволи яхши. У ҳам машғулотларга киришган. Фарход Мирахматовнинг дисквалификация муддати якунланди ва у ҳам “Нефтчи”га  қарши  ўйинда иштирок этиши мумкин.

Нурилло Тўхтасинов Олимпия терма жамоаси  таркибида йиғинда иштирок этмоқда. Жамоамиз жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Августин Чирита миллий терма жамоа мураббийлари штаби билан Эронгa жўнаб кетган.  Қолган барча футболчилар бўлажак баҳсга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи”-“Сўғдиёна” баҳси 25 май куни соат 18:49 да Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилади.

 

 “Сўғдиёна” матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz